Жамият

Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди – ХТВ

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Фотобанкка ўтишПустой класс в школе
Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўшимча таътил давридаги дарслар чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътилнинг узайтирилиши ёзги таътил вақтининг кечикишига сабаб бўлмаслигини маълум қилди.

“Қўшимча таътил давридаги дарслар (мавзулар) чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Шу боис ушбу қўшимча таътил кунларининг бошқа таътилларга таъсири бўлмайди”, - дейилган хабарда.

Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқаради. Шунинг учун синф журналларига 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади.
Таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими
Фан ўқитувчилари эса 11−22-январь кунларига тўғри келган мавзуларни ўқув йилининг 3-чораги давомида тиғизлаштириб ўтади ва тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларига қайд этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилгани хабар қилинган эди. Бу қарор ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишади.
Янгиликлар лентаси
0