Хусусий мактабларга ҳам қишки таътилни узайтириш тавсия қилинди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишПустой класс в школе
Пустой класс в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2022
Oбуна бўлиш
Нодавлат таълим муассасаларидаги таътил вақтида ўқувчиларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Нодавлат таълим муассасаларида (НТМ) ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг нодавлат таълим ташкилотлари учун эълон қилган тавсияда келтирилган.
Таъкидланишича, НТМ раҳбар ва педагог кадрларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида масофавий таълим шаклларини қўллаган ҳолда малака ошириш курсларига жалб этиш мақсадга мувофиқ.
“Қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, таътил даврида ўқувчилар учун уларга ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштирокини таъминлаш тавсия қилинган.
Таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0