Жамият

Аэропортларда Россия компаниясининг рўйхатга олиш тизими жорий этилмоқда

Международный аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортида ўз рўйхатга олиш тизимига эга бўлмаган авиакомпаниялари ушбу тизимга босқичма-босқич ўтади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистон халқаро аэропортларида босқичма-босқич рус “Sirena Travel” компаниясининг йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказиш Astra DCS тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу тизимдан 12 январь куни Наманган аэропортида Москвага учаётган “Уральские авиалинии” йўловчиларини рўйхатдан ўтказишда фойдаланилган. Янги рўйхатга олиш тизими бўйича иккинчи рейс ҳам шу куни Намангандан Екатеринбургга амалга оширилади.
Таъкидланишича, илгари барча аэропортлар миллий авиакомпаниянинг битта рўйхатдан ўтиш тизимидан фойдаланган. Кейинчалик аэропортлар учун ўзларининг рўйхатга олиш тизимига эга бўлиш эҳтиёжи туғилган.
"Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортида ўз рўйхатга олиш тизимига эга бўлмаган ёки республика аэропортларида уларнинг тизими ўрнатилмаган барча авиакомпаниялари ушбу тизимга босқичма-босқич ўтади. Astra DCS тизими график интерфейсга эга бўлиб, йўловчилар ва юкларни тез ва қулай тарзда рўйхатдан ўтказиш имконини беради”, — дейди “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жавлон Умархўжаев.
“Uzbekistan Airways” Намангандан Россия шаҳарларига арзон чиптали парвозларни бошлайди
“Sirena Travel” компаниясининг Astra DCS — йўловчилар ва багажни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг барча зарур операцияларини автоматик равишда бажарилишини таъминлайдиган замонавий кўп тилли хостинг тизим.
Янгиликлар лентаси
0