Коронавирус: Тошкент шаҳрида касалланиш кескин кўпаймоқда

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишВрач в палате госпиталя для больных COVID-19
Врач в палате госпиталя для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бир кунда 600 дан зиёд киши коронавирус аниқланди. Яна тўрт киши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда вазият хавотирли тус олмоқда. 11 январь куни Ўзбекистонда 604 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мабуот хизмати.
Кеча энг кўп касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида (331) кузатилган. Кейинги ўринларда Тошкент (97), Самарқанд (42) ва Жиззах (41) вилоятлари.
Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Андижон вилоятида 11 та, Бухоро вилоятида 7 та, Қашқадарё вилоятида 24 та, Навоий вилоятида 4 та, Наманган вилоятида 3 та, Сирдарё вилоятида 13 та, Фарғона вилоятида 9 та ва Хоразм вилоятида 17 та топширилган тест мусбат чиққан.
Боғчаларда карантин чекловларига қатъий амал қилинади - вазирлик
Шу тариқа, мамлакатда пандемия бошлангандан буён коронавирусга чалинган сони 201 759 нафарга етган. Шулардан 197 475 (+167) нафари тузалиб кетган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Кеча 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, қурбонлар сони 1505 нафарга етган.
Мамлакатда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 40 миллион дозадан ошган. 1-босқичда 18,9 миллион киши эмланган. 2-босқичда эмланганлар сони 13,9 миллиондан ошган. 3-босқичда эмланганлар 7,2 миллион кишини ташкил қилган. Эмланиши керак бўлган аҳолининг 88,4 фоизи камида битта дозани олиб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0