Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 %га қисқартирди

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в мороз, архивное фото
Линии электропередач в мороз, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 фоизга қисқартирди – DABS компанияси.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 фоизга қисқартирди.
Бу ҳақда Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси хабар берди.

"Ўзбекистон бизга <...> улар устида иш олиб бораётган техник муаммо борлигини, натижада Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси етказиб бериш қисқарганини айтди. Улар муаммо икки-уч кун ичида ҳал бўлишини маълум қилишди", - деб таъкидланди DABS компаниясида.

Электр энергияси импортининг қисқариши Афғонистоннинг 16 вилоятида электр таъминотида узоқ муддатли узилишларга олиб келди.
Афғонистон Саноатчилар уюшмаси раҳбари Жаббор Сафийнинг айтишича, электр таъминотидаги узилишлар корхоналар тўхтаб қолишига мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан 9,9 млн $ қарздор эканлиги ҳақида хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0