Самарқандда IТ танлови ғолибига берилган эски ноутбук янгисига алмаштириб берилди

© Фото: IТ ParkСардору Сатторову вручили новый ноутбук.
Сардору Сатторову вручили новый ноутбук. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2022
Oбуна бўлиш
IТ танловда ғолиб бўлган ўқувчига эски ноутбук берилгани ортидан туман ХТБ ходими ишдан бўшатилиб, туман ҳокими ўринбосарига ҳайфсан берилди.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида IТ танлови ғолиби нурободлик Сардор Сатторовга берилган эски ноутбук янгисига алмаштириб берилди. Бу ҳақда IТ Park матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мусобақа вилоят ҳокимлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган.
2022 йилнинг 6-7 январь кунлари танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ўтказилиб, унинг якунига кўра вилоят босқичига йўлланма олган ғолиблар аниқланган. Вилоят босқичида 180 нафар ўқувчи қатнашган. Ғолибларга ноутбук, иккинчи ўрин соҳибларига планшет, учинчи ўрин эгаларига эса мобил телефонлар совға қилинган.
Шу билан бирга, шаҳар ва вилоят босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилиб, биринчи ўрин ғолибига ноутбук, иккинчи ўринга смартфон, учинчи ўринга эса электрон китоблар топширилган.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада акс этган 15 ёшли Сардор Сатторов танловнинг туман босқичида ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўл олган, аммо совринли ўринни қўлга кирита олмаган. Ташкилотчилар томонидан йўл қўйилган хатолик туфайли унга ноутбук ўрнига смартфон совға қилинган”, — дейилади хабарда.
Туман босқичида ғолиб чиққан Сатторовга энди янги компьютер совға қилинган. Шунингдек, IT Park делегацияси ёш мутахассислар билан суҳбатлашиб, келгусида фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга Python дастурлаш тили ва IТ учун инглиз тили бўйича бепул курслар тақдим этган.
Бундан ташқари, ёш истеъдод эгаларига “Coursera” платформасида мавжуд махсус курсга бепул кириш имконияти берилиб, уларга бренд совғалари улашилган.
Халқ таълими вазирлиги Нуробод туманидаги 41-мактаб 8-синф ўқувчиси Сардор Саттаровнинг "Бир миллион дастурчи" танловида фойдаланилган ноутбук берилгани тўғрисидаги видеомурожаати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини маълум қилган.
Ҳозир бу воқеа ортидан Нуробод тумани Халқ таълими бўлими таълим жараёнига АКТни жорий этиш шўъбаси бош мутахассиси Д.А.ишдан бўшатилган.
Бундан ташқари, Нуробод тумани ҳокимининг фармойиши билан мазкур ҳолатда масъулиятсизликка йўл қўйган ҳоким ўринбосари Наврўзбек Жалолиддиновга ҳайфсан берилган.
Янгиликлар лентаси
0