Видео

Ўзбекистон аҳолини арзон электр энергияси билан қандай таъминлаши мумкин – эксперт

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг асосий вазифаларидан бири - аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш. Энергетика соҳасидаги мутахассис Вячеслав Кулагин буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини айтди.
2028 йилгача Ўзбекистон атом электр станцияси (АЭС) қурилишини якунлашни режалаштирмоқда. Ҳозир республика гидро ва иссиқлик электр станцияларини қуриш ва модернизация қилиш ишларини амалга оширмоқда.
Республикада электр энергияси билан боғлиқ вазиятни Жаҳон ва Россия энергетика комплекси тадқиқот бўлими (ИНЭИ РАН) бошлиғи, Энергетика тадқиқотлари институти Энергетика тадқиқотлари маркази директори (ИПЦиРЕМ НИУ ВШЭ) Вячеслав Кулагин баҳолади.
Ўзбекистоннинг энергетика муаммоси қандай? Атом электр станциялари қурилишини тезлаштириш мумкинми? Нима учун Россия республиканинг энергетика лойиҳаларида иштирок этмоқда?

Кўпроқ қувват керак

Вячеслав Кулагиннинг фикрига кўра, иссиқлик электр станцияларини янгилаш ўз вақтида амалга оширилмоқда. Республикада электр энергиясига талаб ортиб бормоқда, мавжуд қувватлар етарли эмас.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда электр энергияси истеъъмоли 121 миллиард кВт/соатгача ўсиши мумкин, бу 2019 йилнинг шу кўрсаткичига нисбатан қарийб 2 бараварга ошади.
Мамлакатнинг бутун энергетика тизимини уйғунлаштириш зарур. Ҳар бир энергия манбаи (ГЭС, ИЭС, АЭС) ўз жойини эгаллаши керак.
Бу қийин вазифа, уни ҳал қилиш керак. Мамлакатда қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилса, бу аҳолига АЭС ишга тушишини кутиш имконини беради.

АЭС

Экспертнинг қайд этишича, АЭС Ўзбекистон энергетика балансига “қўшимча атом” қўшади. Мазкур станциянинг ишга туширилиши электр энергияси ишлаб чиқаришни 18 млрд кВт/соатга ошириш имконини беради.
Вячеслав Кулагин атом электр станцияси - ўнлаб йиллар давом қурилади жуда жиддий объект, деб таъкидлади. Бу шошилиш керак бўлмаган ҳолат.
Блок АЭС — это не то, что можно отштамповать. Это уникальный технологический объект, очередь на производство которого довольно серьезная. Надо попасть в график предприятий, которые данное оборудование делают.

Нега “свет” йўқ

Мутахассиснинг фикрича, электр энергиясидаги узилишлар турли сабабларга кўра содир бўлади. Бу ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги, электр тармоқлари ва подстанциялар билан боғлиқ муаммолар. Бу ерда республика электр таминоти тизими ва унинг жиҳозларини модернизация қилиш бўйича алоҳида катта ишларни амалга ошириши зарур.
Кўп қаватли уйларни битта энергия истеъмоли учун созлаш мумкин. Одамлар электр чойнаклардан, микротўлқинли печлардан фойдаланадилар, бу тармоқларнинг кучи этишмайди. Бундан электр узилишлари юз беради.
Вячеслав Кулагин мамлакат энергетика тизими кўп босқичли тизим эканлигини тушунтиради. Бу энергия ишлаб чиқаришдан бошланади ва электр энергиясини охирги истеъмолчига етказиб бериш билан якунланади.
Саволларга жавоблар – эксперт билан суҳбатнинг тўлиқ версияси Sputnik Ўзбекистон YouTube каналида >>
Янгиликлар лентаси
0