Энергетика вазирлиги: ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда

© PixabayЛампочка, иллюстративное фото
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой ГЭСлари, Навоий вилоятидаги Навоий ИЭС, Қорақалпоғистондаги Тахиатош ИЭС орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.
Шунингдек, Фарғона вилоятидаги Фарғона ИЭМ орқали энергетика тизимига қувват бера бошлаган.
Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Тошкент ва бошқа вилоятларда свет нима сабабдан ўчганини тушунтирган эди.
Янгиликлар лентаси
0