Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАэропорт в Термезе
Аэропорт в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2022
Oбуна бўлиш
"Uzbekistan Airports" Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Электр таъминотидаги узилишлар сабаб фаолияти вақтинча тўхтатилган Ўзбекистон аэропортлари яна ишлай бошлади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент халқаро аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. Ҳудудлардаги аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошламоқда.
“Uzbekistan Airways” авикомпанияси Ўзбекистонга келаётган ва Ўзбекистондан чет эл давлатларига саёҳатни режалаштирган барча йўловчилар авиапарвозлари вақти ва жадвали мажбурий ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилаётгани ва ҳудудларда электр таъминоти тикланаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0