Жаҳон ОАВлари ўзбек хурмоси ҳақида нималар ёзмоқда

© Pixabay / choe yongwoo Хурма
Хурма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон дунёдаги хурмо экспорт қилувчи энг йирик беш мамлакатдан бири. Меванинг қайси навлари машҳур ва асосан қайси мамлакатлар сотиб олмоқда? Батафсил материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбек хурмоси ширалилиги ва ўзига хос таъми билан машҳур.
Хусусан, бу ҳақида жаҳон оммавий ахборот воситалари ҳам ёзмоқда. Яқинда Fruchtportal.de нашрида Фарғона вилоятида хурмо етиштириш ҳақида мақола эълон қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги уч йилда вилоятда ўрта ва йирик плантацияларнинг умумий майдони 33% га ошган, яъни 604 гектардан 804 гектарга.
"Фарғона вилоятида хурмонинг 10 дан ортиқ нави етиштирилади. Олтиариқ, Қува, Фарғона ва Бешариқ туманлари хурмо етиштириш бўйича етакчи", - дея ёзади нашр.
Ўзбекистон дунёдаги энг йирик хурмо экспорт қилувчи бешта давлатдан биридир.
Экспорт бўйича ҳам Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда вилоятдан ташқи бозорга 20,2 минг тонна хурмо жўнатилган бўлиб, бу умумий экспорт маҳсулотининг 32,6%ини ташкил этди.
Ўзбек хурмоларини Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Беларус, Украина ва Бирлашган Араб Амирликлари сотиб олади .

"Королёк" ва бошқа хурмо навлари

Ўзбекистон ва Россияда ҳам энг машҳур хурмо нави "Хиакуме" ҳисобланади. Халқ тилида бу нав “королёк” номи билан машҳур.
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг маълум қилишича, ушбу нав меваси кичик думалоқ шаклда бўлиб, тўқ сариқ рангда.
“Королёк” хурмонинг қовжирамайдиган нави. Халқ табобатида "Королёк" кўпинча юрак ва буйрак касалликларидан келиб чиқадиган шишларни бартараф этиш учун тавсия қилинади. Бундан ташқари, хурмо буйраклар учун фойдали ва юқори бактерицид таъсирини таъминлайди.
Иккинчи энг машҳур нав - “Зенжи Мару” ёки қизил-жигарранг рангга эга “шоколадли” хурмо.
“У ўзининг тахир, танглайга ёпишадиган таъмини фақат пишганида йўқотади. Агар унинг меваси тегинганда қаттиқ бўлса, демак пишмаган, агар у бутунлай юмшоқ бўлса, аллақачон пишган бўлади”, - дейди тадқиқот институти ходимлари.
“Буқа юраги” нави россияликлар орасида ҳам севиб истеъмол қилинади. ушбу навнинг уруғи йўқ, тўқ сариқ рангга эга бўлади ва ҳеч қачон қораймайди.
Бироқ, ушбу навни яхши пишган ҳолда топиш мураккаб, чунки юмшоқ меваларни нафақат бошқа мамлакатдан келтириш, балки дўкондан ёки бозордан сумкада уйга олиб кетиш ҳам ноқулай ва қийин, дейишди тадқиқот институтида.

Мавзуга оид:

Хурмо истеъмол қилаётганда организмда нималар содир бўлади
Кимларга хурмо ейиш мумкин эмас
Бу йил хурмо экспортга арзон сотилмоқда - халқаро экспертлар
Янгиликлар лентаси
0