Нима сабабдан Ўзбекистонда блэкаут юз берди – эксперт жавоблари

Oбуна бўлиш
Россия қўшни давлатларининг энергетикасини қутқарадими? Россиялик ядрочиларига ким тўсқинлик қилиши мумкин?
Саволларга Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармасининг етакчи таҳлилчиси Игорь Юшков Sputnik билан суҳбатда жавоб берди.
Сешанба куни эрталаб Марказий Осиёнинг бирданига учта давлатида: Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр энергиясида катта узилиш юз берди.
“Свет”дан ташқари, қатор ҳудудларда сувни етказиб беришда ҳам узилишлар юз берди. Светофорлар ишламади, алоқа узилиб қолди. Метро вақтинча ишламай қолди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр токининг ўчирилишини Қозоғистон электр тармоқларидаги йирик авария билан боғлади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика тизимларида электр энергиясини транзит қилиш қувватларининг тез ўсиши сабаб бўлди, деб таъкидланди Қозоғистон Энергетика вазирлигида.
Эксперт билан суҳбатнинг тўлиқ версияси Sputnik Ўзбекистон YouTube каналида >>
Янгиликлар лентаси
0