Ўзбекистонда ягона электр ҳалқа тизими яратилади

© Sputnik / Андрей Сорокин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в мороз, архивное фото
Линии электропередач в мороз, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27 минг 400 мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 миллиард киловатт соатга етказиш мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни танишган электр энергияси соҳасидаги лойиҳа тақдимотидан маълум бўлди.
Маълумки, шу йил 25 январь куни минтақа электр таъминотида техник узилиш содир бўлди. Бу барча электр станцияларга таъсир қилиб, фавқулодда вазият юзага келди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотларига кўра, бунга бир қанча сабаблар бор.
Жумладан,
ягона энергетика тизими 220-500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмаган;
Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқ;
баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтган;
“Шу боис, мамлакатимизда 500-750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Хусусан, 2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27 минг 400 мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 миллиард киловатт соатга етказиш мўлжалланган. Шунда республиканинг барча ҳудудлари 500-750 киловольтли тармоқлар орқали мустаҳкам боғланади ва бир бутун тизим яратилади.
Мирзиёев электр энергияси тизимини ислоҳ қилиш, қўшни давлатлар билан соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Электр энергияси қувватларини ошириш ҳамда уни етказиб беришни автоматлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди.
Мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини айтди
Таъкидланишича, бундан асосий мақсад электр энергияси тизимини барқарор қилиб, хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳолини бу муҳим манба билан узлуксиз таъминлашдир.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Марказий Осиё энергетик ҳалқасида катта авария содир бўлган эди. Унда бир неча дақиқа ичида Қозоғистон жануби, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг аксарият шаҳарлари электр таъминотисиз қолди. Тошкентда метро тўхтатилди. Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикди, барча аэропортлар бир неча соатга ёпиб қўйилди. 27 январь куни соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.
Мирзиёев электр энергиясидаги узилишга муносабат билдирди
28 январь куни Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқарувчи компанияси Марказий Осиёдаги блэкаутга Ўзбекистонда юз берган ҳодиса сабаб бўлганини маълум қилди. Компаниянинг хабарига кўра, 2022 йил 25 январ куни соат 11:59 да қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСдаги 6 та энергоблок бирданига ўчирилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилган. Ҳозирча комиссиянинг якуний хулосаси эълон қилинмаган.
Янгиликлар лентаси
0