Мирзиёев электр энергиясидаги узилишга муносабат билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2022
Oбуна бўлиш
Президент: Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча юз берган электр энергияси узилиши бўйича муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
"Мана куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни шахсан назоратимга олдим", - деди давлат раҳбари кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида.
Президент аввало сабр-тоқатли халққа ҳамда ушбу вазиятни бартараф этишда жонбозлик кўрсатган барча соҳа ва идоралар ходимларига ўз миннатдорчилик билдирди.
"Бу ҳодисадан тўғри хулоса қилиб, биз Ўзбекистон тараққиётини давримизнинг глобал муаммолари билан янада боғлиқ ҳолда кўришимиз керак. Бу борадаги мавжуд таҳдид ва муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр туришимиз керак. Тинч-осойишта ҳаёт осмондан тушмайди. Бу ҳаётни қадрлаш, асраб-авайлаш, бу ҳаётни ҳимоя қилиш керак", - дея хулоса қилди Мирзиёев.

Мавзуга оид:

Нима сабабдан Ўзбекистонда блэкаут юз берди – эксперт жавоблари
Қайси вилоятларда электр таъминоти 100% тикланди - вазирлик ҳисоботи
Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди
“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов
Янгиликлар лентаси
0