Тадбиркорларга меҳмонхона бўйича ер ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишНомер отеля
Номер отеля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Шунингдек, тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Тадбиркорларга 2022 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача меҳмонхона ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари бўйича:
ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 90 фоизга камайтирилади;
фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қиймати 2 йил амортизация харажатлари сифатида чегириб ташланади.
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача 28 та туман ва шаҳарларда умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлар учун:
айланмадан олинадиган солиқ – 1 фоиз;
мол-мулк ва ер солиғи ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланади.
Маҳаллалараро савдо-хизмат кўчалари бўйида жойлашган турар жой объектлари тегишли хизмат кўрсатиш турлари бўйича нотурар жой объекти тоифасига ўтказилганда 2024 йил 1 январгача уларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг жисмоний шахслар учун ўрнатилган ставкаси сақлаб қолинади.
E-aktiv, мол-мулк солиғи: тадбиркорларга айрим енгилликлар берилади
Янгиликлар лентаси
0