Видео

Тошкентга трамвайларни қайтариш керакми - эксперт фикри

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Яқин йилларда пойтахт транспорт тизими қандай ривожланиши мумкин ва Россия Тошкент метрополитенини яхшилашга қандай ёрдам беради - транспорт иқтисодиёти соҳасидаги эксперт Александр Рижков ўз фикрларини айтди.
Тошкентга 20та янги электроавтобус, шунингдек, улар учун 10та қувватлаш ускунаси олиб келинди.
Тошкентда автобусларнинг 35 фоизини алмаштиришни режалаштирилмоқда –шаҳар ҳокимияти бу мақсадни амалга ошириш учун 410та автобус ва электробус харид қилмоқчи.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январ куни пойтахт жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари билан шахсан танишди. Маълумки, концепция муаллифлари Россия тажрибасини ҳам ҳисобга олган.
CoMet халқаро ассотсиацияси (дунёдаги энг йирик метрополитенлар уюшмаси - Sputnik) ҳисоб-китобларига кўра, Россия метроси дунёнинг энг яхши биринчи учлигига киритилди. McKinsey рейтингига кўра, дунёнинг 25 мегаполислари орасида Москва транспорт тизимининг сифати бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими барқарор ўсиб бораётгани сабабли, Москва тажрибасидан фойдаланиш мантиқан тўғри келади. Агар бир неча йил аввал Тошкент метрополитенида кунига йўловчилар сони 250 минг кишини ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 420 минг нафарга етди.
Ўзбекистон ва Россия метрополитенни ривожлантириш йўналишида бир йилдан ортиқ ҳамкорлик қилиб келмоқда – 2019-2021 йилларда республика Россия корхонасидан 60та вагон сотиб олди, шу жумладан ВЭБ РФ ва Россия экспорт маркази кредитлари ҳисобидан. Жорий йилда Тошкент яна 56та янги вагон харид қилмоқчи.
Бундай танловнинг сабаби бор, деб ҳисоблайди Олий Иқтисодиёт мактаби транспорт иқтисодиёти ва транспорт сиёсати институти илмий ходими Александр Рижков.
Унинг фикрича, Россия вагонлари техник талаблари бўйича Тошкент метрополитенига жуда мос келади. Ўзбекистон ва Россия метроси СССР даврида, яъни ягона стандарт бўйича қурилган, деб тушунтиради эксперт. Шу боис Россия маҳсулотлари Тошкент метросига бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган поездларга қараганда яхшироқ мос келади.
Тошкент транспорт тизими қандай ривожланаби, трамвайларни қайтариш керакми?
Александр Рижков билан интервьюнинг тўлиқ версияси Sputnik Ўзбекистон YouTube-каналида>>
Янгиликлар лентаси
0