Иқтисод

Ўзбекистонда еттита янги электр станциялари ишга туширилади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишСолнечная электростанция
Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Улар эвазига Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВтдан ошади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станциялари ишга туширилади. Шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш электр станциялари (ҚЭС), деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилган.
Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш электр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади.
Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВтдан ошади.

Мавзуга оид:

Юридик шахслардан ҳам қуёш энергиясини сотиб олиш бошланди
Келгуси беш йилда Ўзбекистонда 21 та йирик ГЭС барпо этилади
Мирзиёев қуёш ва шамол электр станциялар қуриш ҳақида топшириқлар берди
Янгиликлар лентаси
0