Пекин-2022: қишки Олимпия ўйинлари якунланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЦеремония закрытия XXIV Олимпийских игр в Пекине
Церемония закрытия XXIV Олимпийских игр в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Норвегия 16 та олтин, 8 та кумуш, 13 та бронза медали билан мутлақ етакчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақалар 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтди.
© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишЦеремония закрытия XXIV Олимпийских игр в Пекине
Церемония закрытия XXIV Олимпийских игр в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2022
Церемония закрытия XXIV Олимпийских игр в Пекине
Норвегия 16 та олтин, 8 та кумуш, 13 та бронза (жами 37 та медаль) медали билан мутлақ етакчи бўлди. Германия 12 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медали (жами 27 та медаль) билан 2-ўринда. Мезбон спортчилар эса 9 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медали (жами 15 та медаль) билан 3-поғонадан ўрин олишди.
Россия жамоаси 6 та олтин, 12 та кумуш ва 14 та бронза билан 9-поғонани банд этди. Россиялик спортчилар медаллар сони бўйича жамоалар орасида иккинчи бўлишди. Улар Олимпиадада жами 32 та медалга эга чиқишди.
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев гигант слалом йўналишида 29-ўринни эгаллади, слалом йўналишида эса марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйгани сабаб мусобақадан четлаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0