Сиёсат

Спортни ривожлантириш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Абдулло Аслонов, Шаҳрилло Маҳмудов ва Мурод Исмоилов спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ спортни ривожлантириш вазирига уч нафар янги ўринбосар тайинланди.
Абдулло Аслонов, Шаҳрилло Маҳмудов ва Мурод Исмоилов спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Аслонов ва Маҳмудов бир неча кун олдин тугатилган Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарининг ўринбосарлари бўлиб ишлаб келишаётган эди.
Президентнинг 21 февралдаги фармони билан Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинган эди.
Азиз Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири, Адҳам Икромов эса спортни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0