Жамият

iFly авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди

© Sputnik / Александр КряжевСамолет авиакомпании iFly, архивное фото
Самолет авиакомпании iFly, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия авиакомпанияси ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этган.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Россиянинг iFly авиакомпанияси 5 мартдан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги хабар бермоқда.
Авиакомпания бажарилиши кутилаётган ва барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги ҳақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этган.
Бекор бўлган авиақатновлар йўловчиларига авиачипта пулларини қайтариш ёки чипталарини бошқа муддатга қайта бронлаш масалалари юзасидан чипталарни харид қилган авиакассаларга мурожаат этишлари тавсия этилган.
Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар бажарилади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг "Аэрофлот", S7, Smartavia, "Победа", Nordwind, Pegas Fly ва Azur Air авиакомпаниялари чет элга парвозларини вақтинча бекор қилишган эди.
Янгиликлар лентаси
0