Нуробод туманига янги ҳоким тайинланди

© Пресс-служба хокимията Самаркандской областиЮлдашев Шерали
Юлдашев Шерали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2022
Oбуна бўлиш
Туманнинг собиқ ҳокимини президент Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ишдан олган эди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Шерали Йўлдошев Самарқанд вилоятининг Нуробод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нуробод тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Йўлдошев номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шерали Йўлдошев 1971 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар у халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири лавозимида фаолият олиб борган.
2017 йил ёзидан буён Нуробод туманига раҳбарлик қилиб келган Фахриддин Зоиров президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил февралида Самарқандга ташрифи давомида ишдан олинган эди.
Янгиликлар лентаси
0