Дунёда

Венгрия Россияга қарши энергетика санкцияларини қўллаб-қувватламайди

© AFP 2022 / ATTILA KISBENEDEKФлаг Венгрии
Флаг Венгрии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Венгрия ташқи ишлар вазири: мамлакатимизни энергия билан таъминлаш хавфсизлигини хавф остига қўядиган санкцияларни қўлламаймиз.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийятро мамлакат Европа Иттифоқининг энергетика соҳасидаги Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Брюсселдаги ЕИ мамлакатлари ТИВ раҳбарлари йиғилишининг танаффусида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди.
“Биз Венгрияни энергия билан таъминлаш хавфсизлигини хавф остига қўядиган санкцияларни қўлламаймиз”, - деди Сийярто.
Венгрия ТИВ раҳбари ҳозир унинг мамлакати учун Россия нефти ва газидан воз кечиш “қизил чизиқ” экани ва Венгрия ҳукумати уни кесиб ўтмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Россияга қарши санкциялар мамлакатнинг нефть ва газ импортига тааллуқли бўлмаслиги кераклигини маълум қилган эди. Орбаннинг фикрича, Россиянинг энергетика секторига санкция қўлланишидан Европа азоб чекади.
Россияга қарши санкциялар муаммоларни ҳал этмайди – Чавушўғли
Эслатиб ўтамиз, Россия 22 февралда ДХР ва ЛХРни тан олганидан сўнг АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кескин иқтисодий чекловлар жорий эта бошлади. Украина ҳудуди махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг эса АҚШ ва ЕИ Россияга қарши максимал даражада санкциялар жорий этди. Хитой, Ҳиндистон, Сурия, ва яна бир неча давлатлар санкцияларда иштирок этмади ва уларни қоралаб чиқди.
Хитой АҚШ санкцияларнинг асл мақсадини фош қилди
Янгиликлар лентаси
0