ХТВ 9 ва 11-синф битирувчилари топширадиган якуний имтиҳон фанларини эълон қилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишИтоговое сочинение по литературе в российских школах
Итоговое сочинение по литературе в российских школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2022
Oбуна бўлиш
9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) 9 ва 11 синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхатини эълон қилди.
Вазирликнинг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли буйруғига асосан 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун:
она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;
11-синф битирувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.
Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.
Тақиқланган воситалар билан қўлга тушган абитуриентлар 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0