Жамият

“UzAirways” икки йиллик танаффусдан сўнг Парижга парвозларни тиклайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 757 узбекских авиалиний
Boeing 757 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Франция пойтахтига парвозлар 2022 йил 29 апрелидан бошлаб 10 июнгача ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкент—Париж—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар қилди.
Авиакомпания хабарига кўра, парвозлар 29 апрелдан 10 июнга қадар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавируснинг кириб келиши олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг март ойида Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Франция билан авиақатновларни вақтинча тўхтатган эди.
Шавкат Мирзиёев транзит йўловчилар оқимини оширишни топширди
Янгиликлар лентаси
0