Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди – тафсилотлар

© Pixabay / MontaplexДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2022
Oбуна бўлиш
Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди. Ҳукуматниг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан ҳаракатланишига рухсат берилади. Турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш белгилаб қўйилди.
Бунда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин. Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.
Шунингдек:
юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт;
транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;
сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.
Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига қандай ўзгартиришлар киритилади: ҳукумат қарори
Янгиликлар лентаси
0