Жамият

Қизини айиқ қафасига ташлаган аёл руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанади

© SputnikМедведь Зузу из Ташкентского зоопарка
Медведь Зузу из Ташкентского зоопарка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳайвонот боғида юз берган воқеа юзасидан суд жараёни ўз ниҳоясига етди. Суд аёлни қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Суд қарори билан ўз қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёл Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволанади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди январь ойида Тошкент ҳайвонот боғида юз берган воқеа билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд жараёнини якунлаган. З.Т. Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд З.Т.ни ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган деб топган. Унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланган.
Аввалроқ Бош прокуратура қизини айиқ олдига ташлаган аёл ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун судга юборгани хабар қилинган эди. Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий ҳасталик билан бетобланиб келган.
Янгиликлар лентаси
0