Иқтисод

Электомобиллар импорти 5,4 бараварга ошди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишЭлектромобиль "Кама-1"
Электромобиль Кама-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь-март ойларида хориждан қиймати 13,5 млн долларга тенг бўлган 455 та электромобиль харид қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга қиймати 13,5 млн долларга тенг бўлган 455 та электромобиль олиб келинган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 бараварга ошган.
Уч ой ичда импорт қилинган электромобилларнинг деярли барчаси Хитой ҳиссасига тўғри келади – 426 та. Германиядан 13 та, Гонконгдан 7 та, БААдан 3 та, Эстониядан 2 та ва АҚШ ва Канададан 1 тадан олиб келинган.
2021 йилда Ўзбекистонга қиймати 16,9 млн долларга тенг бўлган жами 809 та электромобиль импорт қилинган эди. Улар ҳам асосан Хитойдан келтирилган – 724 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда электромобиллар импортига бўлган талабни рағбатлантириш мақсадида имтиёзлар берилган. Хусусан, электромобилларни олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди.
Янгиликлар лентаси
0