Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида неча кун дам олишлари маълум бўлди

© Sputnik/Рамиз БахтияровПразднование Намаз хайит в Ташкенте
Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Президент ҳузуридаги йиғилишда Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга 5 кун дам олишлари маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонликлар келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олишади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.
“Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади. Бу ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имконият. Энди ушбу ишларни фақат байрамлар арафасида эмас, балки йил давомида тизимли равишда ташкил этиш бўйича янги тартибни жорий этамиз”, - деди президент.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу йилги Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани, 250 та меҳмонхона ва музейлар аҳолига чегирма бергани, зиёрат объектлари бепул қилингани ички туризм учун катта туртки берган. Бу орқали Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борди.
Таъкидланишича, 2022 йилдан бошлаб барча давлат ташкилотлари ходимлари учун йилига бир марта маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари ва айрим дам олиш кунларини бошқа кунга кўчириш белгиланган.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилган.
7 майдан (шанба) 4 майга (чоршанба);
14 майдан (шанба) 5 майга (пайшанба).
Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун бу кунлар қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
Аниқ саналар президент Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолагандан сўнг маълум бўлади. Бу йилги Рамазон ҳайити 2 майга тўғри келиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0