Сиёсат

Ўзбекистон 140-давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

© Фото: "Дунё" ААИнга Ронда Кинг ва Бахтиёр Ибрагимов.
Инга Ронда Кинг ва Бахтиёр Ибрагимов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 140-мамлакат бўлди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.
10 май куни Нью-Йоркда икки мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Инга Ронда Кинг дипломатик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюникени имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлаган. Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилган.
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020—2021 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018—2019 йилларда эса ташкилотнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Доминика Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137, Панама 138-давлат бўлган эди. 2022 йил 9 март куни эса Сент-Китс ва Невис Федерацияси билан дипломатия алоқалар ўрнатилди.
Янгиликлар лентаси
0