Иқтисод

Бошқирдистон раҳбари Абдулла Арипов билан учрашди

© БашинформГлава Бошкордостана Радий Хабиров встретился с Абдуллой Ариповым
Глава Бошкордостана Радий Хабиров встретился с Абдуллой Ариповым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Учрашувда Абдулла Арипов бугунги кунда Ўзбекистон-Россия муносабатлари мустаҳкамланиб, янги суръат касб этаётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Тошкентда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Суҳбатдошлар икки республика ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.
© БашинформГлава Бошкордостана Радий Хабиров встретился с Абдуллой Ариповым
Глава Бошкордостана Радий Хабиров встретился с Абдуллой Ариповым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Глава Бошкордостана Радий Хабиров встретился с Абдуллой Ариповым
“Россия Президенти Владимир Владимирович Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ўртасидаги ишонч муносабатлари мамлакатларимиз, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтирмоқда. Биз Абдулла Ниғматович билан саноат, жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик”, деди Радий Хабиров.
Учрашувда Абдулла Арипов бугунги кунда Ўзбекистон-Россия муносабатлари мустаҳкамланиб, янги суръат касб этаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни, саноат кооперациясини, маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини қайд этмоқчиман”, деди бош вазир.
Радий Хабировнинг сўзларига кўра, Бошқирдистон Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 113,3 миллион доллардан 500 миллион долларгача ошириши мумкин.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини божхона статистикаси нуқтаи назаридан таҳлил қилдик. Охирги икки йил ичида, коронавирус пандемиясига қарамай, у сезиларли даражада ўсди ва тахминан 110-115 миллион долларни ташкил этди. Ўйлаймизки, савдо айланмамиз салоҳияти тўлиқ очиб берилмаган. Шундай экан, биз дадил ва ишончли тарзда ярим миллиард доллар чегарасини белгилашимиз ва шунга интилишимиз керак”, дея таъкидлади у.
Шу мақсадда Бошқирдистон Ўзбекистон вилоятлари ва республика ҳукумати вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Ишчи гуруҳга ҳамкорликнинг истиқболли нуқталарини таҳлил қилиш ва тегишли йўл харитасини тайёрлаш топширилади.Шунингдек, Радий Хабиров Ўзбекистонни Бошқирдистоннинг энг муҳим ва кучли ҳамкорларидан бири деб атади.
Маълумот учун, Бошқирдистон ҳудудида Ўзбекистон капитали иштирокида 56 та корхона фаолият юритмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон савдо айланмаси бўйича Бошқирдистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида 11-ўринни эгаллади.
Аввалроқ, Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи экани ва Ўзбекистон автосаноати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эдик. Радий Хабиров бошчилигидаги Бошқирдистон делегацияси 16 майдан буён Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0