Дунёда

SZ: Россияга қарши санкциялар кутилган натижани бермади

© Vladimir VyatkinГосударственный флаг Российской Федерации
Государственный флаг Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Немис газетаси Хитой, Ҳиндистон ва Туркиянинг позицияси сабаб Ғарб санкциялари муваффақиятсизликка юз тутганини ёзмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари айрим йирик давлатларнинг позицияси сабаб кутилган натижани бермади. Бу ҳақда Германиянинг “Süddeutsche Zeitung” газетаси ёзмоқда.
“Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби мамлакатлар ёки умуман Ғарб санкцияларига қўшилишмади, ёки қисман қўшилишди”, - дейилган мақолада.
Таъкидланишича, санкция босимига қарамасдан, Россия иқтисодиёти барқарорликни сақлаб қолган.
“Кутилган молиявий инқироз рўй бермади. ЯИМ кутилганидек фожиавий тарзда қуламади. Россия валютаси қулашдан сўнг тезда ўзини ўнглаб олди”, - дея хулоса қилинган хабарда.

Мавзуга оид:

Global Times: Ғарб санкциялар билан Россия иқтисодиётини синдира олмади
Володин глобал инқирознинг асосий айбдорларини айтди
Пекин G7 давлатларини ноқонуний санкцияларни тўхтатишга чақирди
Ғарбда “Россияга берилган қақшатқич зарба” муваффақиятсизликка учраганини тан олишди
Янгиликлар лентаси
0