Жамият

Байрам тадбирларида 10 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қатнашади

© Unsplash / note thanunДети на прогулке
Дети на прогулке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида вазирлик ва идоралар томонидан ташкил этилаётган тадбирларга 10 000 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қамраб олинди.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларига 10 минг мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бола қамраб олинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, байрам куни барча болалар сингари имконияти чекланган ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам эътибордан четда қолмайди. Улар ҳар йили республика бўйлаб ташкил қилинадиган байрам тадбирларида иштирок этади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида вазирлик ва идоралар томонидан ташкил этилган тадбирларга 10 000 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар қамраб олинди.
“2021-2022 ўқув йилида республикадаги 86 та имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида 21 685 нафар ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълим олди. Шунингдек, ногиронлиги сабабли мактабларга кела олмаган 14 059 нафар ўқувчи уй таълимига жалб этилди”, - дейилади хабарда.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами қандай пайдо бўлган
Маълумот учун, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида инклюзив таълим тизими жорий этилган бўлиб, 31 та мактабларда 43 та инклюзив синф ташкил қилинди. Уларда 85 нафар бола тенгқурларидан кам бўлмаган ҳолда таълим олмоқда.
Ҳозирда 6 та “Меҳрибонлик уйлари”, 3 та SOS болалар маҳалласида 650 нафар болалар тарбияланмоқда. Шунингдек, 121 та Оилавий болалар уйида 770 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола яшаб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0