Дунёда

Туркияга кириш қоидалари сезиларли даражада юмшатилди

© AP Photo / Francisco SecoТурция
Турция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия ҳукумати пандемияга қарши кураш доирасида жорий этилган ПЗР тести тақдим этиш талабини бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Бугун, 1 июндан бошлаб Туркия ПЗР тести ёки антиген тести натижаларини тақдим этиш талабини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга таяниб, хабар берди.
“Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолатни инобатга олган ҳолда, 1 июндан бошлаб мамлакатга барча чегара пунктларида кириш учун кўпи билан 72 соат олдин топширилиши керак бўлган ПЗР тести сертификати ёки киргандан кейин 48 соат ичида топширилиши керак бўлган тезкор антигеннинг салбий натижаси талаб қилинмайди”, дейилади баёнотда.
Туркияда ҳар куни 1000 дан кам янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилмоқда, шу муносабат билан расмийлар COVID-19 бўйича чекловларни тизимли равишда олиб ташламоқда. Хусусан, чекловларнинг аксарияти март ойида бекор қилинди. 29 майдан бошлаб Туркияда ниқоб кийиш мажбурий эмас, бу қоида шифохоналар учун сақлаб қолинган.
Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Бухородан Истанбулга парвозларни йўлга қўйгани, улар ҳафтасига икки марта – якшанба ва пайшанба кунлари амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Авиакомпания маълумотларига кўра, бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганчдан Истанбулга мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.
Янгиликлар лентаси
0