Россия

Россияда маймун чечагига қарши янги вакцина синовдан ўтказилмоқда

© Pexels / Artem PodrezАмпула с вакциной, иллюстративное фото
Ампула с вакциной, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда маймун чечагига қарши янги вакцина синовдан ўтказилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Россияда ҳозир маймун чечагига қарши янги вакцина ва дори воситалари синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

“Ҳозир маймун чечагига қарши янги вакцина ва уни даволаш учун дори воситалари синови ўтказилмоқда”, - деди у Мурашко Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг йиғилишидан кейин журналистларга берган интервьюсида.

У бугунги кунда ШҲТ мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимлари олдидан турган вазифалардан бири янги таҳдид ва чақириқларга, масалан, маймун чечаги вирусига тегишлича муносабат билдиришнинг биргаликда ёндашувини ишлаб чиқиш эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Унинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган.
Янгиликлар лентаси
0