Биржада шакар нархи барқарорлашди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСахар
Сахар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2022
Oбуна бўлиш
Биржада шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача пасайган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. 10-14 июнда ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан 26,1% га пасайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, биржада шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 554,5 минг сўмдан 10 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1% га пасайган.
10-14 июнь куни ўтказилган очиқ биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, ҳаммаси сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан 3 000 тонна ва “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан 3 004 тонна шакар сотилган.
“Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилаган эди.
Янгиликлар лентаси
0