Жамият

Давлат органлари ва ташкилотларнинг очиқлик даражаси индикаторлар асосида баҳоланади

© PixabayРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Очиқлик даражаси энг юқори деб топилганлар рағбатлантирилади, салбий бўлганлар эса жавобгарликка тортилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Эндиликда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражаси 8 та индикатор асосида баҳолаб борилади. Бу бўйича президент фармони имзоланди.
Идекаторлар:
1.
Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлиги;
2.
Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати;
3.
Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилиши;
4.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотларнинг расмий веб-сайтда жойлаштирилиши;
5.
Очиқ маълумотлар порталида маълумотлар жойлаштирилиши;
6.
Оммавий коммуникация технологияларининг жорий қилиниши;
7.
Коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолати;
8.
Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг самарадорлиги.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини шакллантириб боради. Маълумотлар “eanticor.uz” электрон платформаси ва оммавий ахборот воситалари орқали очиқ эълон қилинади.
Очиқлик даражаси “0” баллдан “100” баллгача рейтингда баҳоланиб қуйидаги тоифаларга ажратилади:
71 баллдан 100 баллгача – “яшил”
55 баллдан 71 баллгача — “сариқ”
55 баллдан паст — “қизил”
Очиқлик даражаси энг юқори деб топилган давлат органи ёки ташкилотининг соҳага масъул ходимларини рағбатлантириш, аксинча, салбий бўлганларини қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал этилади.
Агентликка очиқликни таъминлаш борасида қўшимча ҳуқуқлар берилди.
Унга кўра:
давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларига очиқлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш эълон қилиш;
очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритиш;
расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинган очиқ маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳақида сўровнома юбориш.
Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлисида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишлар маъқуллаганди.
Унга кўра, қонунчиликни бузганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача маъмурий жарима қўлланилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0