Иқтисод

Техникум ва коллеж ўқувчилари учун имтиёзли таълим кредити жорий этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш тизими бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасалари талабалари учун жорий этилган имтиёзли таълим кредити янги ўқув йилидан техникум ва коллеж ўқувчилари учун ҳам жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини касб-ҳунарга ўқитишга бағишланган йиғилишда Молия вазирлигига тегишли топшириқ берди.
Шунингдек, коллеж ва техникумларда ўқиш учун давлат грантлари ва эҳтиёжманд оила аъзолари учун субсидиялар кўпайтирилади.
Олий таълим вазирлигига икки ой муддатда 207 та техникум фаолиятини ўрганиб, самарасиз ишлаётган 70 та техникумни тугатишга топшириқ берилди.
Уларнинг 25 таси мономарказлар ташкил этиш учун Бандлик вазирлигига ўтказилади, қолган 45 таси негизида касб-ҳунар мактаблари ташкил этилади.
Олий таълим вазирлигига айрим таълим йўналишларини олийгоҳдан техникумга бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Мисол учун, Иқтисодиёт университетида туризм менежменти, реклама иши, меҳнат муҳофазаси, Транспорт университети ва Андижон машинасозлик институтидаги автомобиль сервиси йўналишларини техникумларга ўтказиш бўйича етарли база мавжуд. Бундай касблар ўнлаб топилади.
Шу боис, техникумлари мавжуд 62 та олийгоҳ ректорларига:
- олийгоҳларда ўқитилаётган камида 60 та йўналишни техникумларга ўтказиш;
- техникумларни ўтказиладиган таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликлар билан таъминлаш;
- техникумларда ўзининг кафедралари филиаллари ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш топширилди.
Келгуси йил 1 январдан бошлаб илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
“Умуман, техникумларга бўлган ёндашувларни ўзгартириш керак. Улар олийгоҳга киришнинг осон йўли эмас, мураккаб касб берадиган, меҳнат бозорида рақобат қиладиган тизим бўлиши керак”, - деди давлат раҳбари.
Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилиниши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022-ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилган.
Унга кўра, тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратади. Талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.
Техникум битирувчилари учун ОТМдаги таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0