Дунёда

Херсон вилоятида Россия паспортини олмоқчи бўлганлар турнақатор навбатда туришмоқда

© Sputnik / Алексей МайшевРоссийские паспорта, архивное фото
Российские паспорта, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Херсон вилояти ҳукумати Россия фуқаролиги олишни хоҳловчилар сони кун сайин ортиб бораётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия паспортини олиш истагида бўлган Херсон вилояти аҳолиси сони кундан кунга ўсиб бормоқда. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Жуда катта ажиотаж. Россия Федерацияси фуқаролигини олмоқчи бўлганлар сони кўпайиб бормоқда”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.
Стремоусовнинг сўзларига кўра, кўра одамлар Россия ҳимоя қила олиши, Россия мамлакатда кишини ижтимоий таъминлай олиши учун Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжат топширишга навбатларда туришибди.
Вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари ҳудудда 10 мингдан зиёд киши Россия паспортини олиш учун ҳужжат топшириб бўлганини таъкидлади.
Стремоусов паспортлар ҳар куни берилаётган, шунга қарамай навбатлардаги одамлар сони ортиб бораётганини қўшимча қилди. Вилоят ҳукумати ҳужжат қабул қилувчи марказларни кўпайтирган.
Эслатиб ўтамиз, махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда.
Херсон вилоятида биринчи Россия банки иш бошлади
25 май куни Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирган тартибда олишни кўзда тутувчи фармонни имзолади.
Янгиликлар лентаси
0