Видео

Мариупол аэропортидаги махфий қамоқхона: у ерда ДХР тарафдорлари сақланган - видео

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина хавфсизлик хизмати собиқ подполковниги Мариупол аэропортида яширин қамоқхонани кўрсатиб берди.
Украина Хавфсизлик хизмати собиқ подполковниги Василий Прозоров Мариупол аэропортида 2014-2015 йилларда ДХР тарафдорлари ва кўнгилли аскарлари сақланган махфий қамоқхона - "кутубхона" бинолари ҳақида видео экскурсия ўтказиб берди.
2022 йил март ойида Донецк халқ республикаси қўшинлари аэропортни назорат остига олди. 2014 йилда аэропорт терминалида Днепропетровскдан “Днепр” батальонининг шахсий таркиби жойлашган эди.
"Бутун зал, терминалда Днепропетровскдан Украина ИИВнинг "Днепр" кўнгиллилар баталони жойлашган эди. Тўшаклар, шкафлар, пардалар шу ерда турарди. <...> Иккинчи қаватдаги хоналарда батальон раҳбарияти яшаган”, деди Прозоров.
“Сепаратистлар” учун махфий қамоқхона терминалнинг ўнг томонида жойлашган эди. Бу ресторан биносига кириш жойи эди. Рестораннинг ўзи терминалнинг иккинчи қаватида жойлашган бўлиб, биринчи қаватда камера сифатида ишлатиладиган музлатгичлар жойлашган эди.
Прозоров маҳбуслар бўлган машиналар қаерга келганини ва уларни ресторан биносига қандай олиб кетишганини кўрсатиб берди. Кираверишда Украина Миллий гвардиясининг аскари навбатчилик қилган, у барча келганларнинг ҳисобини юритган. Уларга озиқ-овқат олиб келган, ҳибсга олиш ҳақида билдиргиларни сақлаган.
СБУ собиқ подполковниги иккита камерани, шунингдек, ҳибсга олинганлар сўроқ қилинган хоналарни кўрсатди.
"Ушбу музлатгичларнинг барча ички қопламалари олиб ташланган. <…> Бу ерда фақат изоляция (утиплител) қолган. Улар музлатгичлар ичидаги каби металл қоплама билан қопланган", - деб қўшимча қилди Прозоров.
Унинг сўзларига кўра, “қўлга олинганлар улар қандайдир из қолдириши мумкинлиги сабабли” қоплама олиб ташланган.
Янгиликлар лентаси
0