Мактабларда рус тилини ўрганишга қизиқиш ортмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишОбучение мигрантов русскому языку
Обучение мигрантов русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 643 минг нафар ўқувчи рус тилини ўрганмоқда. Республикада жами мактаб ўқувчилари сони 6,2 миллионга яқин.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонда рус тилини ўрганишни маъқул кўрадиган ўқувчилар сони 640 мингдан кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Статқўмга кўра, 2021-2022-ўқув йили бошидан буён 643 минг нафар ўқувчи рус тилида билим олмоқда. 126 минг нафар ўқувчи эса қорақалпоқ тилини ўрганишни маъқул кўрган.

2021-2022-ўқув йили бошида ўрганиладиган тиллар бўйича қуйидагича тақсимланган:
рус тили - 643 минг ўқувчи;
қорақалпоқ тили - 126 минг ўқувчи;
тожик тили – 65 минг нафар ўқувчи;
қозоқ тили – 54 минг нафар ўқувчи;
туркман тили – 11 минг нафар ўқувчи;
қирғиз тили – 8,2 минг нафар ўқувчи;
инглиз тили – 1,5 минг нафар ўқувчи.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон мактабларида жами 6,2 миллионга яқин ўқувчилар таҳсил олади.
Қайд этиш кераккаи, сўнгги йилларда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида рус тилини тарғиб қилиш ва ўрганиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Хусусан, 2020 йил октябрь ойида Россия Таълим вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва россиялик ишбилармон Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан, спорт” хайрия фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда рус тилини билиш даражасини ошириш мақсадида “Класс!” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган. Лойиҳа 10 йилга мўлжалланган.
Дастурни амалга оширишда Россиянинг Герцен номидаги Рус тили институти ва Ўзбекистон ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш Институти иштирок этади.
Лойиҳа доирасида 2021 йил сентябрь ойидан буён Ўзбекистондаги 150 нафар ўқитувчи ва бир неча ўнлаб методистлар таълим муассасаларига юборилди.
Бундан ташқари, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Ўзбекистон мактабларининг миллий синфлари учун рус тили дарсликларини тайёрлашини билдирди.
Янгиликлар лентаси
0