Жамият

“Нукус” аэропорти фаолияти комендантлик соатларида чекланади

© unsplash.com/Sardorbek UsmonovАэропорт Ташкента
Аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
4 июль куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент – Нукус–Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади.
ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. “Нукус” аэропорти фаолияти комендантлик соатларида вақтинчалик соат 21:00 дан 07:00 гача чекланади. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” маълум қилди.
Бундай чеклов Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилиши ва президент қарори ижросини таминлаш мақсадида жорий этилди.
Айтилишича, 3 июл куни “Uzbekistan Airways”нинг Тошкент – Нукус – Тошкент йўналиши бўйича HY017/HY018 рейслари бекор қилинди.
4 июл куни бекор қилинган рейсларнинг барча йўловчилари Тошкент – Нукус–Тошкент йўналиши бўйича HY011/HY012 рейслари орқали етказилади.
Қайд этилишича, авиакомпания йўловчиларни рейслар кечиктирилиши ҳақида хабардор қилган.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Янгиликлар лентаси
0