Ўзбекистонлик спортчи Бутунжаҳон ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиБутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди
Бутунжаҳон ўйинларида ўзбекистонлик спортчи кумуш медални қўлга киритди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Делегация ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайиб, 1 та кумуш ва 1 та бронзани ташкил этмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Бирмингем (АҚШ) шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даря Латишева навбатдаги медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Латишева таулу йўналишида чиқиши билан кумуш медалга лойиқ кўрилди.
Бу билан делегация ҳисобидаги медаллар сони яна биттага кўпайиб, 1 та кумуш (ушу) ва 1 та бронзани (каратэ) ташкил этмоқда.
Аввалроқ ўзбекистонлик каратэчи Достонбек Отаболаев Бутунжаҳон ўйинларида бронза медалини қўлга киритгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0