Марказий банк номинал қиймати 1000 сўм бўлган тангаларни муомалага чиқаради

© unsplash/Towfiqu barbhuiyaРуки, складывающие столбик из монет.
Руки, складывающие столбик из монет. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Oбуна бўлиш
Сенат Марказий банкнинг янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилади. Бу бўйича Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева тегишли қарор имзолади.
Ҳужжатга кўра, парламентнинг юқори палатаси Марказий банкининг тангалар, шунингдек, номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнотларни муомалага чиқариш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, янги банкнотнинг дизайни бир кун аввал Марказий банк томонидан тақдим этилган эди. У “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакат ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
15 июль куни 1000 сўмлик танга ҳам 200 000 сўмлик банкнот билан бир қаторда муомалага чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, янги банкнотнинг дизайни бир кун аввал Марказий банк томонидан тақдим этилган эди. У “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакат ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
Янгиликлар лентаси
0