Жамият

Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ — Энергетика вазирлиги

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишГазозаправочная станция в Казани
Газозаправочная станция в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бироқ вазирлик АГТКШларнинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмаслигини қўшимча қилган.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 14 июлда қабул қилинган 387-сон қарорига кўра, газ қуйиш шохобчалари учун маҳсулотларни сотиш нархлари ошмаган ва бир хил даражада сақланиб қолган. (Бу қарор билан ҳукуматнинг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарори бекор қилинди).

“Шу муносабат билан, АГТКШларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ”, дейилган расмий изоҳда.

Шунингдек, хабарда Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари АГТКШларанинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмаслиги, чунки АГТКШлар бозор шароитида фаолият юритиши ҳамда талаб ва таклифга қараб нархларни ўзлари шакллантириши эслатиб ўтилган.
Аввалроқ, 15 июлдан юридик шахслар учун ҳам электр ва газ нархи оширилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0