Офтоб уриш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушмади – ССВ

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишПрохожие на одной из улиц в Москве
Прохожие на одной из улиц в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Айни вақтда тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ кунлари фуқаролардан офтоб уриш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушмади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев Sputnik мухбирига маълум қилди.

“Айни вақтда жазирама оқибатида тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони, юрак қон-томир касалликлари ёки нафас олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда", - дейди Фурқат Санаев.

Қайд этиш жоиз, шу кунларда Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +44...+47 даражагача кўтарилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, ёзнинг жазирама кунларида офтоб уришидан эҳтиёт бўлиш лозим.
Бунда энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш керак.
Шунингдек, имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак. Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик ичиш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет ҳафта жуда иссиқ бўлишини маълум қилганди. Унга кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди ва 21-23 июль кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +43...+45 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +47 даражагача исийди.
Янгиликлар лентаси
0