Жамият

“Utair” Уфадан Тошкентга янги рейсларни йўлга қўйди

© SputnikСамолёт авиакомпании "ЮТэйр". Архивное фото
Самолёт авиакомпании ЮТэйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энди “Utair” авиакомпанияси самолётлари Уфадан Тошкентга учади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси Тошкент-Уфа ўртасида янги рейсларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, июль ойининг охиригача Бошқирдистон пойтахтига ҳафтада бир марта рейс амалга оширилади. Август ойидан бошлаб рейслари сонига иккитага етади.
Июль ойидан бошлаб самолёт ҳар пайшанба куни соат 21:55 да Уфадан, ҳар жума куни соат 01:45 Тошкентдан учади.
Август ойида эса Уфадан рейслар пайшанба ва жума кунлари соат 21:55 да, Тошкентдан жума ва шанба кунлари соат 01:45 да амалга оширилади.
Чипталар нархи utair.ru сайтида 7 603 рублдан бошланади. (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 1,47 миллион сўм).
“Жорий ёзда биз Ўзбекистонга парвозлар географиясини сезиларли даражада кенгайтирдик. “Utair”нинг парвозлар жадвалига Москва, Санкт-Петербург, Сургут, Тюмень ва Уфадан Тошкентга парвозлар киритилган. Шунингдек, Москвадан Бухоро, Самарқанд ва Фарғонага учиш мумкин. Биз Россиянинг йирик минтақавий марказларидан Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқяпмиз”, дейди “Utair” йўловчи авиакомпанияси раҳбари Олег Семенов.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “Utair” авиакомпанияси Тошкентдан Тюмень ва Сургутга, июнь ойида эса Москвадан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0