Ранил Викрамасингхе Шри-Ланканинг янги президенти бўлди

© AFP 2023 / Ishara S. KodikaraРанил Викремесингхе
Ранил Викремесингхе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Шри-Ланка парламенти Ранил Викрамасингхени мамлакат президенти этиб сайлади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Шри-Ланка президенти вазифасини бажарувчи Ранил Викремесингхе парламентда овоз бериш натижасига кўра, мамлакат раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда сайловда саноқ комиссиясига раислик қилган Шри-Ланка парламенти бош котиби Дхаммика Дасанаяке маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
“Овоз бериш натижаларига кўра, Ранил Викремесингхе Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикасининг саккизинчи президенти этиб сайланди”, дейди саноқ комиссияси раиси.
Шри-Ланка конституцияси ва президентлик сайловлари тўғрисидаги қонунларда мувофиқ, президент ваколат муддати тугагунга қадар истеъфога чиққан тақдирда, умумиллий президент сайловлари ўтказилмайди. Унинг ўрнига парламент депутатларининг 50 фоиз ёки ундан юқори овозини туплаган номзод президент этиб сайланади.
Маълумот учун, Ранил Викремесингхе 73 ёшда. У ўзининг сиёсий фаолиятида олти марта бош вазир лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шри-Ланкада норозилик намойишлари ортидан президент Готабая Ражапакса истеъфога чиқиб мамлакатни тарк этди. Шундан сўнг бош вазир Ранил Викрамасингхе давлат раҳбари ваколатларига эга бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0