Иқтисод

МБ раиси: 200 минг сўмликнинг чиқарилиши одамларга қулайлик яратади

© Фото: ЦБ УзбекистанаМамаризо Нурмуратов
Мамаризо Нурмуратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик пулнинг чиқарилиши одамларга қулайлик яратишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Марказий банкда пул-кредит сиёсатининг операцион механизмига бағишланган брифингда Нурмуратов одамлар орасида 200 мингталик чиқди, инфляция даражаси кучаяди, деган нотўғри қарашлар бўлаётганини таъкидлади.
“Марказий банк 200 минг сўмлик банкнотани муддатдан илгарироқ чиқаришдан мақсад, аввало одамларга қулайлик яратиш ва умумэътироф етилган банкноталарга эҳтиёжни қондиришдан иборат", - деди Марказий банк раиси.
Энг юқори пул купюраси ўртача ойлик иш ҳақидан камига 30-40 фоизга тенг бўлиши керак.
"Пул чиқаришда аҳолининг ўртача харид суммаси ҳам инобатга олинади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида жами муомаладаги банкноталар миқдори ҳисоблаб чиқилади" - деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 июлдан 200 минг сўмлик пул муомалага чиқарилган эди.
Янгиликлар лентаси
0