Жамият

“Qanot Sharq” Петербургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

© SputnikАвиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320
Авиакомпания Qanot Sharq получила первый самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. 21 июлдан бошлаб “Qanot Sharq” авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан бири Самарқандга парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Пулково аэропорти матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.
Санкт-Петербург аэропортидан соат 4:45 да учган самолёт Самарқандга соат 11:15 да етиб боради. Самарқанд аэропортидан соат 00:25 да йўлга чиққан самолёт соат 03:15 Пулковога етиб боради. Ҳар бир аэропорт учун белгиланган вақт маҳаллий ҳисобланади.
Парвозлар 174 ўринга мўлжалланган “Airbus A320” самолёти орқали амалга оширилади.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” сешанба ва шанба кунлари Пулково аэропортидан Самарқандга парвозлар амалга оширади.
Аввалроқ Россиянинг “Utair” авиакомпанияси Тошкент-Уфа ўртасида янги рейсларни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0