Дунёда

Байден коронавирусга чалинди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишП/к по итогам встречи Д. Байдена с президентом Финляндии и премьером Швеции
П/к по итогам встречи Д. Байдена с  президентом Финляндии и премьером Швеции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
80 ёшга яқинлашиб қолган Байденда COVID-19 тести натижаси ижобий чиқди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. 21 июль куни Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байденнинг COVID-19’га топширган тести натижаси ижобий чиқди, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.
Матбуот котибига кўра, Байден тўлиқ эмланган, икки марта бустер олган, симптомлари енгил. У Paxlovid’ни қабул қилишни бошлаган. Тавсияларга мувофиқ, Байден ҳозир Оқ уйда изояция қилинган.

“Изоляция даврида ҳам у ўзига юкланган вазифаларни тўлиқ адо этади. Режалаштирилган учрашувларни Zoom орқали давом эттиради. COVID-19’га топширилган тест салбий чиққандан сўнг одатий иш тартибига қайтади”, деди Жан-Пьер.

Америкалик сиёсатчининг шифокори Кевин О'Коннорнинг аниқлик киритишича, давлат раҳбарида кечаси қуруқ йўтал кузатилган. Бундан ташқари, у чарчоқнинг кучайиши ҳақида ҳам шикоят қилган.
Карин Жан-Пьернинг қўшимча қилишича, у 19 июль куни ҳам COVID-19’га тест топширган ва салбий тест натижага эга бўлган.
Аввалроқ, АҚШ президенти атроф-муҳитнинг ифлосланиши туфайли саратон касаллигига чалинганини маълум қилган эди.
Бу йил ноябрь ойида 80 ёшга тўладиган Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлиб, танқидчилар уни тез-тез сўзлаш ва фикрлаш қобилиятини йўқотиб қўйган пайтларини айтиб, уни ақлий заифликда айблашади.
Янгиликлар лентаси
0