Сиёсат

Норов: Афғонистоннинг хориждаги активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим

© Фото: МИД УзбекистанаВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкентдаги халқаро конференцияда Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши муҳимлигини қайд этди
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлаш муҳим эканлигини қайд этди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

“Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши афғон иқтисодиётини тиклаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бугунги кунда ушбу дўст мамлакат халқи олдида турган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан биридир,- деди НоровТ ошкентда ўтказилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги нутқида.

Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Афғонистон: Хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади. У икки кун давом этади.
Нуфузли тадбирда 20 дан ортиқ давлатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, ўнлаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этмоқда.
Унда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро конференция доирасида қўшни Афғонистонда иқтисодий барқарорликни тиклашга қаратилган гуманитар ва инфратузилма лойиҳалар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0